Кейинги цивилизация тараққиѐтини дунѐвий мафкураларнинг дин ва диний мафкура устидан ғалабаси даври дейиш мумкин. Диндан фан томонга бурилиш, айниқса, ХХ асрда фақат халқ оммаси, олимлар, мутафаккирлар, гуманистлар, файласуфлар орасидагина эмас, илгари диндор бўлган зиѐлилар, ҳаѐтнинг мазмуни, диний эътиқодларнинг ҳақиқийлиги ва инсон ҳаѐтининг амалий реалликларига мослиги ҳақида фикрлайдиган ижодкорлар онгида ҳам рўй берди.